- Votes:
Baski ko'nglumni falak Lyrics Translations:
transliterationAlisher Navoiy - Baski ko'nglumni falak lyrics
Баски кўнглумни фалак мажруҳу вайрон истагай,
Истарам ўлмакни андоқким ўлук жон истагай. Фурқатинг ошубидин истар кўнгул қўймоқ тугон,
Кимса андоқким яра манъиға қалқон истагай. Ҳажрким жоним тилар ҳар дам азоб айлаб эрур, Золимеким, қийнаб элдин нақди пинҳон истагай. Бўлмасун ошиқ менингдекким, кўруб дилдорини Ўзгаларга мултафит ҳар лаҳза ҳижрон истагай. Ваҳ, неча меҳнат тоши атфолдин ёғдурғали
Ишқ шаҳру кўй аро жисмимни урён истагай. Ул пари ушшоқиға раҳм этса этсун ушбу басAlisher Navoiy - Baski ko'nglumni falak - http://motolyrics.com/alisher-navoiy/baski-konglumni-falak-lyrics.html
Ким, мени девонаю расвони даврон истагай. Ўқларингдин ўлганимдин сўнгра топқай қатл учун,
Туфроғимдин чарх агар юз қарни пайкон истагай. Қилсун осон ўзлугидин бўлса ҳар душворлиқ,
Ҳар киши даврон ғами душворин осон истагай. Эй Навоий, сен киби маҳрум қолгай кимки ул
Олам аҳлидин вафойи аҳду паймон истагай.