- Votes:
- See also:
Endi sevmayman Lyrics Translations:
russianOzodbek Nazarbekov - Endi sevmayman lyrics
Айрилиқнинг жабрига кўнди юрагим, кўнди,
Ёлғиз ўтай майлига, энди севмайман энди.
Йиғласанг ҳам, кулсанг ҳам,
Минг бор "кечир!" десанг ҳам,
Яна қайтиб келсанг ҳам -
Энди севмайман энди. Айрилиқнинг жабрига кўнди юрагим, кўнди,
Ёлғиз ўтай майлига, энди севмайман энди.
Ишқ дедим, ўлиб бўлдим,
Бир марта куйиб бўлдим -
Дил бериб, суйиб бўлдим,
Энди севмайман энди.
Ошиқлар - бу касаллар,
Битдим шунча ғазаллар,Ozodbek Nazarbekov - Endi sevmayman - http://motolyrics.com/ozodbek-nazarbekov/endi-sevmayman-lyrics.html
Кечиринг, эй, гўзаллар -
Энди севмайман энди. Айрилиқнинг жабрига кўнди юрагим, кўнди,
Ёлғиз ўтай майлига, энди севмайман энди.
Очдим энди кўзимни,
Асрайман ҳар сўзимни,
Алдамайман ўзимни -
Энди севмайман энди.
Гул деб олибман хасни,
Ёлғонга бериб нафсни,
Муҳаббат деб ҳавасни -
Энди севмайман энди. Айрилиқнинг жабрига кўнди юрагим, кўнди,
Ёлғиз ўтай майлига, энди севмайман энди.